“Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади
2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда бугун, 1 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёевга кўра, бугунги кунда 290 мингдан зиёд оталарга фарзандлари учун алимент тўлаш юкланган. Лекин, уларнинг 172 минг нафари ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келмоқда.
Таъкидланишича, 2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади. Мазкур маблағлар уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган алиментларни тўлашга ажратилади ва кейинчалик бюро томонидан ундириб олинади.

"Оқибатда алимент бўйича қарздорлик 115 миллиард сўмдан ошиб кетган. Ҳар бир вилоят ҳокими ўз рақамларини билади. Шу боис 2021 йили Халқ қабулхоналарига алимент билан боғлиқ 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Бу борада Мажбурий ижро бюросининг фаолияти қониқарсиз. Энди алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади", деган Президент йиғилишда.