Жиззахда KIA K5 ва Nexia тўқнашуви оқибатида 8 киши вафот этди
Жиззах вилояти Зомин туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ЙТҲ иштирокчиларининг 2 нафари воқеа жойида ҳамда 6 нафари шифохонага етказилгандан сўнг кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Маъулм бўлишича 2022 йилнинг 13 март куни тахминан соат 14.50 да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи Даштобод – Зомин – Супа – Бахмал – Ғаллаорол 4Р-40 йўлининг 2-километрида “КИА К5” ва “Нексия-2” автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл-транспорт ходисаси иштирокчиларинг 2 нафари воқеа жойида ҳамда 6 нафари шифохонага етказилгандан сўнг кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этганлар. “КИА К5” русумли автомашина ҳайдовчиси И.А. йўл-транспорт ҳодисасидан олган тан жароҳатлари билан Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.