Аҳоли фаровонлигини яхшилаш йўлида
Жорий “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да фуқаролар кайфиятини кўтариш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, оиласига даромад киритишда кўмаклашиш шу билан бирга унда юрт равнақига дахлдорлик ҳиссини сингдириш масалалари ҳар доимгиданда долзарблик касб этмоқда.
Бугун Норин туманига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ишчи гуруҳи, 3-сектор ҳудудидаги “Хажинтол” маҳалласидаги яшовчи аҳоли хонадонларини ўрганди ҳамда ўрганиш давомида ўзини ўзи банд этган хонадонларини намунали хонадон, дея эътироф этилди.
Ишчи гуруҳ вакиллари, шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги Ровот маҳалласидаги айрим оилаларнинг турмуш шароитлари билан ҳам танишишди. "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"га ҳамоҳанг равишда 7,5 км узунликда ички йўллари шағалланди. 5,5 км ички йўлларни жорий таъмирланиш, 7,5 км ичимлик сув тармоғи тортилиш ишлари олиб бориляпти. Шунингдек, 60 дона замонавий темир бетон таянч устунлари ўрнатилди ҳамда 1,8 км янги электр тармоғи тортилган.
1-сектор ҳудудидаги Катта Оқтовлиқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчисининг фаолияти ҳамда аҳолининг яшаш шароитини ўрганиб, томорқадан унумли фойдаланишда намуна бўлаётган фуқаролар хонадонида бўлдилар.
Ушбу маҳалладаги хонадонларнинг аксариятида иссиқхона мавжуд бўлиб, аҳолининг асосий даромади йил бошида мавсумий гуллар ва сабзавотлар кўчатларини етиштириш ва сотиш бўлса, йилнинг иккинчи ярмида ўша кўчатларнинг ўзи экилиб, сабзавотлар етиштирилади.