Норин тумани Кемабоши маҳалласидаги 29-сонли мактаб мукаммал таъмирланди.
Бугун Наманган вилояти Ёш журналистлар мактаби, Наманган медиа департаменти ҳамда Норинликлар сайти Норин туманидаги Кемабоши маҳалласида жойлашган 29-сонли умумтаълим мактабида бўлдилар. Мактаб яқиндагина "Обод қишлоқ" дастурига асосан 2 миллиард 370 миллион сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди. Бундан мактаб рахбарияти, маҳалла аҳли ҳамда мактаб ўқувчиларининг қувончи чексиз. Мактаб рахбарининг қувонч билан маълум қилишича, бугунги кунда ушбу даргоҳда 510 нафар йигит-қизлар таълим олишмоқда.