“Трастбанк”нинг Намангандаги филиали яп-янги офисда иш бошлади!
Бугун “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Наманган филиали янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов, “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси ўринбосари З.Курганов, молия муассасасининг мижозлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Наманган шаҳри “Нодира” кўчаси 8-уйда жойлашган филиалнинг янги биносида барча қулайликлар яратилган. Хусусан, юридик шахсларга алоҳида, жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш хоналари яратилган. Бу эса мижозларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиш, уларнинг вақти тежалишига ҳам хизмат қилади.