Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича
Норин тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси иштирокида Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамиятда тинчлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш мақсадида тарғибот учрашуви ўтказилди. 

Бунда Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси Азамжон Атахонов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Малика Таджибаева, "Қозоқовул" жомъе масжиди имом ноиби Турдали Шералиевларнинг таъсирчан маърузалари тингланди.

Учрашувда ёш авлод тарбиясига муҳим эътибор қаратиш билан бир қаторда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида баён этилган янги ғоя ва ташаббуслар, белгиланган мақсад ва вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив