Ўзбекистонда сўнгги суткада 7 кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилмади

Ўзбекистонда сўнгги суткада 7 кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилмади
Ўзбекистонда 22 март куни 7 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 237 527 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
21 март куни:
  • Андижон вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235 187 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив