Россиядан Ўзбекистонга банк карталари учун турлар ташкил қилиш бошланди
Qalampir.Uz ахборот агентлиги хабар беришича Россия туроператорлари фуқароларга VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Ўзбекистонга турлар таклиф қила бошлади. Русларга Ўзбекистонда чиқарилган банк карталари билан бутун дунё бўйлаб чекловларсиз тўлов қилиш мумкинлиги айтилмоқда.
Айтилишича “Веди Групп” туроператори каталогида “Ўзбекистонга Visa учун” деб номланган тур пайдо бўлган, нархи 23 минг рубль (215 доллар).
Бу маблағ учун туроператор пул ўтказмасини, меҳмонхонада жойлаштиришни, банкка ташриф буюришда компания вакилини, банкка ҳужжатларни олдиндан тайёрлашни, курьерлик хизматларини, тиббий суғурталашни таъминлайди. Visa учун саёҳатга Москва, Екатеринбург, Қозон ва Уфадан бориш мумкин.