Йўл ҳаракати қатнашчиларига ЙПХ ходими тасвирини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланиши мумкин

Йўл ҳаракати қатнашчиларига ЙПХ ходими тасвирини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланиши мумкин
“Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Таъкидланишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун 28-моддасида субъектнинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун 4-моддасига кўра, муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот шахсга доир маълумотлар ҳисобланади.

Лойиҳа билан йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом 19-бандига қўшимча киритилиши назарда тутилмоқда.

Бунда, йўл ҳаракати қатнашчиларига ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз тарқатмаслик бўйича мажбурият юклатилиши мумкин.

Билдирилишича, қонун лойиҳасини қабул қилиш давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратишни талаб қилмайди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив