2-сектор раҳбари Хўжабод маҳалласида "Сайёр қабул" ўтказди
Бугун Норин тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Б.С.Халилов томонидан Хўжабод маҳалласида "Сайёр қабул" ўтказилди. Қабулда газ, электр, йўл, соғлиқни сақлаш, кредит ва йўл масалаларида 10 та мурожаат қабул қилиниб, 2 таси жойида хал этилди. Жумладан, Хўжабод МФЙда яшовчи фуқаро С.Юсупова яшаш хонадони ховлисидаги электр таянч устуни, кўчага олиб чиқиш бўйича қилган мурожаатига асосан, туман электр тармоқлари корхонаси томонидан электр таянч устуни кўчасига олиб чиқиб ўрнатилди. Қолган мурожаатларни ҳал этиш муддат талаб этилганлиги сабабли, назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга юборилди.