Наманганда эркак ўғлининг қарзини тўлаш учун келинининг номига кредит олди
Наманган шаҳрида фуқаро ўғлининг қарзларини қоплаш мақсадида келинининг номига кредит олиб, талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шаҳар бўлими томонидан «Микрокредитбанк» АТБ Наманган филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Аниқланишича, «S-I.S.» хусусий корхонаси таъсисчиси А.И. ўғли А.нинг қарзларини қоплаш мақсадида, келини Г.ни корхона раҳбарлигига тайинлаб, корхона номига банк филиалидан паррандачилик фаолиятини ташкил этиш учун кредит олган.
У ажратилган 2 миллиард сўм эвазига олинган мулкларни сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.