Ўзбекистонда энг оммалашган автомобиль русуми қайси?

Ўзбекистонда энг оммалашган автомобиль русуми қайси?
2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган автомобиллар сони маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Унга кўра, Nexia Ўзбекистондаги энг оммалашган автомобиль русуми бўлиб турибди. Ўзбекистон бўйича 700 мингга яқин Nexia автомобили бор. Кучли учликдан Damas ва Lacetti русумли автомобиллар ўрин олди.
Умумий рўйхат қуйидагича:
  • Nexia — 687 164 дона;
  • Damas — 478 270 дона;
  • Lacetti — 334 334 дона;
  • Cobalt — 331 728 дона;
  • Matiz — 296 442 дона;
  • Spark — 281 811 дона.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив