Рамазон - саховат ойи
Бугун 16 арель, муборак ойнинг жума кунида Норин туманида 3-сектор ҳудудида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларига йўқловлар уюштирдилар.
Ўн турдаги кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган автокарвон белгиланган манзиллар сари йўлга чиқди. Бу маҳсулотлар секторлар ва маҳаллалар кесимида 20 та оилага беғараз етказиб берилди.
Бундан ташқари, 3- сектор раҳбари У.Абдувалиев томонидан 20 та хонадонга, 15 тадан тухумга кирган товуқ тарқатилди.
Муборак Рамазон кунларидаги йўқловлар давомида эҳтиёжмандлардан ҳол-аҳвол сўраш асносида уларнинг дуолари олинди.
Бу каби тадбирлар туманда нафақат Рамазон ойида балки давомий ташкил этилиб келинмоқда.