Алишер Усмонов Европа кенгашини судга берди
Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Евроиттифоқ санкциялар рўйхатига киритилгани учун норозилик билдириб Европа судига даъво аризаси берди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб ТАСС хабар берди.
"Жаноб Алишер Усмоновнинг Европа кенгашига қарши аризаси 29 апрель куни берилган. Даъвогар кенгашнинг унга нисбатан чеклов чоралари киритиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни ва суд ҳукмига қадар чеклов чоралари ижросини тўхтатиб туришни талаб қилмоқда", - деб маълум қилган суд матбуот хизмати.
Ушбу даъво бўйича тингловлар қачон бўлиб ўтиши маълум қилинмаган.
28 февраль куни Европа кенгаши Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритганди. У ва “қора рўйхат”га киритилган россиялик бошқа шахсларга ЕИга кириш тақиқланган ҳамда уларнинг ЕИдаги активлари музлатилган.