Фарғонада аянчли ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 4 май куни соат 15:30 ларда, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Меҳнатобод қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Ҳ.А. "MAN" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда, светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган И.У. бошқарувидаги "MAN" русумли юк автомобилига уланган, енгил автомобилларни ташишга мўлжалланган ярим тиркаманинг орқа томонига тўқнашган.
Шунингдек, зарб оқибатида бошқарувни йўқотиб, ўзидан олдинда бўлган яна бир ҳайдовчи, 1965 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобилнинг ён томонига урилган.
ЙТҲ натижасида, ҳайдовчи Ҳ.А. енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган. Тўқнашувда иштирок этган транспорт воситаларига ҳамда ярим тиркама устига ортилган "Damas" русумли автомобилларнинг тўрт донасига техник шикаст етган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.