UzAuto Motors 5-17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган автомобилларини чақириб олади
UzAuto Motors компанияси 2021 йил 5—17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Компаниянинг айтишича, бу автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ. Барча ишлар дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Аввалроқ UzAuto Motors февралгача Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатгани тўғрисида хабар берилганди.