Lego’нинг 358 мингдан ортиқ детали ёрдамида тўлиқ ўлчамли Ferrari F40 ясалди

Lego’нинг 358 мингдан ортиқ детали ёрдамида тўлиқ ўлчамли Ferrari F40 ясалди
Калифорниядаги Legoland паркига Lego конструкцияларидан йиғилган Ferrari F40 олиб келинди. Кўплаб машҳур суперкарлар Швеция конструктори ёрдамида ўз моделларини аллақачон яратган, бироқ қандайдир сабабга кўра навбат F40 га етиб келмаётган эди. Эндиликда афсонавий суперкарнинг ҳам 358 мингдан ортиқ Lego кубикларидан йиғилган версияси бор, деб хабар беради Motor.

Lego ёрдамида Ferrari нусхасини яратишга 1800 соат ёки 75 сутка сарфланган, уни йиғишга эса 1900 соат — қарийб 80 сутка вақт кетган.

Пластик кузовга қарамай, Ferrari F40 нинг Lego-нусхасини оғирлиги ҳақиқий суперкар оғирлигига яқинлашган — 1360 килограммдан ортиқ. Моделни йиққанлар оригинал машина ўлчамларига максимал даражада яқинлашишга уринган: машина узунлиги 4,3 метрни, эни — 1,8 метрни, ғилдираклар базаси 2,4 метр бўлган ҳолатда баландлиги эса 1,2 метрни ташкил этади.

Олд ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари қолган иккита ковшсимон ўриндиғи ҳам Lego деталларидан ишланган. Бунга ҳам ўзига яраша сабаб бор: Legoland ташриф буюрувчиларига нафақат суперкар билан суратга тушишга, балки ноёб нусха бошқарувига ўтириб кўришга рухсат берилади.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив