АОКА директорига янги ўринбосар тайинланди
Улуғбек Аъзамов Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, у 6 май куни АОКА жамоасига таништирилди.
Тайинловга қадар Улуғбек Аъзамов 2021 йил апрелидан буён туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Улуғбек Аъзамов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Буюк Британиядаги Суррей университетини тамомлаган. Турли йилларда БМТ Тараққиёт дастури доирасида фаолият юритган, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлган.
Агентлик директорининг янги ўринбосари халқаро ҳамкорлик, таҳлилий таъминот ва матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади.