Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш бўйича семинар тренинг ўтказилди

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш бўйича семинар тренинг ўтказилди
2022 йил 12 май куни Норин туман маданият саройи биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва Ишчи гурухлар аъзолари учун семинар тренинг ўтказилди.

Семинарда Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман кўмаклашувчи комиссия раиси А.Қодиров, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи В.Нуралиев, туман кўмаклашувчи комиссия аъзолари, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича 171 нафар ишчи гуруҳи раислари, ўринбосарлари, котиблари иштирок этишди.

Семинарда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Валиев Жохонгир Мамадалиевич, Наманган муҳандислик-қурилиш институти катта ўқитувчиси Жўраев Халимжон Тўхлибоевичлар сайловни ташкил этишнинг тартиблари, умумий қоидалар, принциплар ҳақида кенг тушунчалар берди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив