Редисканинг фойдали жиҳатлари

Редисканинг фойдали жиҳатлари
РИА Новостининг En Son Haber нашрига таяниб хабар беришича, олимлар мунтазам редиска истеъмол қилиш саратон касаллиги билан курашишда, юрак ва жигар фаолиятини яхшилашда ижобий таъсирларини тасдиқлаган.

Одатда редискадан салат ва бошқа таомлар учун масаллиқ сифатида фойдаланилади. Бироқ, сабзавотнинг ўзини истеъмол қилиш ва кунлик райионга киритишнинг асосли сабаблари бор.

Тўйимли моддалар кўп

Редисканинг ранги қандай бўлмасин, барчаси фойдали. У антиоксидантларга бой.
Редиска- С витамининг кони. Озиқ моддаларнинг уйғунлиги оксидланиш натижасида ҳужайралар ҳалок бўлишидан ва умуман ҳужайра шикастланишига қарши курашишга ёрдам беради, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва инфекциялардан ҳимоя қилади.

Саратонга қарши курашишга ёрдам беради

Бундан ташқари, редиска организмни етарли миқдорда В витаминлари, калий, калций, темир, магний билан таъминлайди. Табиий элементларни ўз ичига олади. Яллиғланишни камайтиради, ҳужайраларни саратонга олиб келадиган моддалардан ҳимоя қилади ва зарарли касаллик ҳужайраларининг ўсишини камайтиради.
Тадқиқотларга кўра, сабзавотдаги табиий бирикмалар сут бези, простата, йўғон ичак, жигар ва ўпка саратони ривожланишининг олдини олади.

Юракни мустаҳкамлайди

Қизил редис юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, юрак соғлиғини сақлаш учун самарали восита. Унинг озуқавий моддалари қон босимини ва юрак хасталиклари хавфини камайтиришга ёрдам беради. Сабзавот таркибида қон айланишини яхшилайдиган табиий нитратлар мавжуд.

Қандли диабетдан ҳимоя қилади

Олимлар редиснинг глюкоза даражасига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади. Шунингдек, у глюкозанинг мушак тўқималари томонидан сўрилишини кучайтириб, ичакларда сўрилишини камайтиради. Буларнинг барчаси қонда шакарни пасайтиради.
Ушбу суперсабзавотни мунтазам истеъмол қилиш адипонектин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Редис таркибида Q10 коэнзими ҳам мавжуд. У ҳам диабет ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Жигар ва буйраклар фаолиятини яхшилайди

Редис жигарни токсинлардан тозалашга ёрдам беради, тикланишига ҳисса қўшади. Бунга индол-3-карбинол ва 4-метилтио-3-бутенилизотиёсиянат ёрдам беради. Тушунарсиз номлар, бироқ жуда фойдали бирикмалар. Бундан ташқари, улар буйракларга токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив