Эрдоған Борис Жонсон билан Украина бўйича ҳамкорликка келишиб олди

Эрдоған Борис Жонсон билан Украина бўйича ҳамкорликка келишиб олди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Украинадан дон етказиб бериш борасидаги тўсиқларни олиб ташлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати раҳбари девонининг Туркия раҳбари билан телефон орқали мулоқоти якунлари бўйича баёнотига таяниб, “ТAСС” хабар берди.

Ҳисоботда, Жонсоннинг Украинадаги инқирозни ҳал қилишда Туркиянинг "етакчи роли"ни олқишлагани таъкидланган. Бундан ташқари, Буюк Британия бош вазири ва Эрдоған жаҳон бозорида озиқ-овқат нархларини пасайтириш устида ишлашга келишиб олдилар, деди Даунинг-стрит.

Шунингдек, бу суҳбат чоғида Жонсон Эрдоғанни июнь ойидаги НAТО саммити олдидан Финляндия ва Швеция билан келишмовчиликларни бартараф этишга чақирди ва бу масалада керакли ёрдамни беришга ваъда берди ва "Финляндия ва Швеция иттифоққа қимматли қўшимча бўлишини" таъкидлади.

Туркия раҳбари, ўз навбатида, Британия бош вазирига икки давлатнинг Курдистон ишчилар партияси (КИП) билан муносабатлари жиддий муаммо эканини эслатди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив