Антикоррупция агентлигига янги вазифа юклатилди
Ўзбекистондаги ички йўлларни қуришга ажратилган маблағларнинг сарфланиши Антикоррупция агентлиги томонидан назорат қилиниши белгиланди.
Ўзбекистон Президентининг «Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Мазкур қарор билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига яна бир вазифа юклатилган.
Унга кўра, агентлик 2022 йилда кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини молиялаштириш учун мазкур қарор доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатади.