Беҳуда сигнал чалиш ҳам жаримага сабаб бўлади

Беҳуда сигнал чалиш ҳам жаримага сабаб бўлади
Товуш сигналини сабабсиз бериш 270 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Хабарда келтирилишича, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

-аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

-зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив