Бектемир Мелиқўзиев муддатидан олдин ғалаба қозонди
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқувчи ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Босниялик Янянинга қарши жангда у аввалига рақибини тана қисмига берилган зарба билан нокдаунга учратган бўлса, кейинроқ кетма-кет зарбалари натижасида рақибни пассив ҳимояланишга мажбур қилди.
Натижа ҳакам 3-раунднинг сўнгги қисмида жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.
Шу тариқа Бектемир профессионал боксдаги 10 ғалабасини қўлга киритди.