Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармасига янги  раҳбар тайинланди.
Наманган вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, Марказий банк бошқаруви раисининг буйруғига биноан Алиев Джамшидбек Азизович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаб келган Ғайбулло Воҳидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун Джамшидбек Алиев 1978 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. 

Маълумоти олий, Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Иш фаолиятини 1995 йилда Ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат "Пахта Банк"ида бошлаган. 

У мазкур тайинловга қадар "Агробанк" акциядорлик тижорат банки Ички аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив