Европанинг баъзи давлатлари евродан воз кечиш ҳақида ўйламоқда - таҳлилчи

Европанинг баъзи давлатлари евродан воз кечиш ҳақида ўйламоқда - таҳлилчи
Совcомбанк бош таҳлилчиси Михаил Васильев евродан биринчи бўлиб воз кечиши мумкин бўлган бир қатор давлатларни номлади. У бу маълумотни Prime агентлиги билан бўлишди.

Унинг таъкидлашича, Европадаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви Европа Иттифоқида (ЕИ) ижтимоий-сиёсий келишмовчиликларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда.

Бундай вазиятда баъзи давлатлар евродан воз кечиб, миллий валютага қайтишдан афзал кўриши мумкин, деб ҳисоблайди мутахассис. Бундай давлатлар қаторида, экспертнинг фикрича, Италия, Греция, Испания ва Португалия кириши кутилмоқда.

"Иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви ва ижтимоий норозиликнинг кучайиши фонида ҳокимиятга ижтимоий харажатларни кўпайтириш, еврозонадан чиқиш ва миллий валютага қайтиш тарафдори бўлиши мумкин бўлган популистлар келиши мумкин", - дея башорат қилмоқда таҳлилчи.

Шунингдек, у куз-қиш мавсумининг яқинлашиши Европадаги иқтисодий вазиятга ўта салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади. Энергетика инқирозининг кучайиши ва кўк ёқилғи нархининг сезиларли даражада ошиши Ғарб мамлакатлари саноатининг норентабеллигига олиб келади, дея қўшимча қилди Василев.

Шу фонда евронинг долларга нисбатан қиймати тез пасаяди, бу ҳам импорт қилинадиган товарлар нархининг ошиши ҳисобига инфляцияни тезлаштиради, дейди мутахассис. Унинг фикрича, бунинг натижасида Европада ён бериш ва Россия билан музокаралар олиб бориш истагидагилар сони ортиши мумкин.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив