Россиянинг S7 Airlines компанияси Ўзбекистонга парвозларни тиклайди
Россиянинг S7 Airlines компанияси Ўзбекистонга парвозларни тиклайди, деб хабар бермоқда FrequentFlyers.
Қайд этилишича, ушбу авиакомпания октябрдан бошлаб Новосибирскдан Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона шаҳарларига, шунингдек,
Москвадан Бухоро, Самарқанд, Урганча шаҳарларига авиқатновларни йўлга қўяди.
Айни пайтда S7 Airlines халқаро йўналишда фақат Қирғизистон ва Тожикистонга парвозларни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дунё мамлакатларининг Россияга қўллаётган санкциялари туфайли Россиянинг бир нечта авиакомпаниялари халқаро, жумладан, Ўзбекистонга рейсларни бекор қилганди. Хусусан, S7 Airlines, iFly, «Аэрофлот», Nordwind, AZUR Air, Smartavia авиакомпанияларининг Ўзбекистонга парвозлари тўхтатилган эди.