Нодирбек Абдусатторов 4-ўринни қўлга киритди
Исландия пойтахти Рейкявик шаҳрида ташкил этилган «Fischer Random World Chempionship-2022» турнири якунига етди.
3-ўрин учун баҳсда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов классик шахматнинг амалдаги чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурди. Ғолиб тўрт партиядан иборат баҳсда аниқланиши керак эди.
Биринчи баҳсда Нодирбек ўйин тугашига 5 сония қолган вазиятда кутилмаган юриш қилиб, Карлсенни таслим этди.
Бироқ қолган 3 партияда Нодирбек имкониятни бой берди ва турнирни 4-ўринда якунлади. Мазкур ўрин учун Абдусатторов 40 минг АҚШ долларини қўлга киритди.
Чемпионлик учун кураш АҚШлик Ҳикару Накамура ҳамда россиялик Ян Непомняший ўртасида кечди. Асосий тўрт партия 2:2 ҳисобида дуранг билан тугади. 15 дақиқалик экстратаймда АҚШ вакили Ҳикару Накамура ғалаба қозониб, «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирининг ғолиби бўлди.