Европада соат миллари 1 соат орқага сурилди

Европада соат миллари 1 соат орқага сурилди
Кеча, 30 октябрдан деярли бутун Европа «қишки вақт»га ўтди.

Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида (шунингдек, Украина ва Молдовада) тонгги 4 да соат миллари бир соат орқага сурилди.

Европада доим ёзги вақтга ўтиш (бир соат олдинга) март ойининг сўнгги якшанбаси, қишки вақтга ўтиш (бир соат орқага) октябр ойининг сўнгги якшанбасига тўғри келади. «Энг сезилмайдиган» кунлиги учун якшанба танланган.

Эслатиб ўтамиз, фаслга қараб вақтни ўзгартириш тажрибаси фақат Европа Иттифоқида қўлланилади.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив