Эртага Путин, Пашинян ва Алиев ўртасида учрашув бўлиб ўтади

Эртага Путин, Пашинян ва Алиев ўртасида учрашув бўлиб ўтади
31 октябрь куни Сочида Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян уч томонлама музокаралар ўтказади, деб хабар берди ТАСС Кремль матбуот хизматига таяниб.

“Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрдаги уч томонлама келишувларини амалга ошириш, Транскавказда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамларни кўриб чиқиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

Шунингдек давлат раҳбарлари, савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини тиклаш ва ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилишади.

Кремлнинг қўшимча қилишича, Путин ва Пашинян ва Алиев ўртасида ҳам алоҳида суҳбатлар ўтказиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, учрашув Россия томонининг ташаббуси билан ўтказилади.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Путин, Никол Пашинян ва Илҳом Алиевнинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган уч томонлама учрашуви Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномасини тузиш сари ҳаракатланиш имконини беришини айтган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Муаммолар ҳали кўп. Ўйлайманки, уларнинг барчаси, жумладан, эртага Сочида бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам муҳокама қилинади. Бу қандайдир тарзда бир қатор масалалар, жумладан, тинчлик шартномасини имзолаш йўлида олға силжиш бўлади, деб умид қиламиз", - дейди у.

Ўтган ҳафта Пашинян шу йил охиригача Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолаш истаги борлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, чегарани делимитация қилиш билан боғлиқ битта муҳим ҳолат бор ва Ереван делимитация ишлари тинчлик шартномаси имзоланмагунча якунланишига умид қилмоқда.

Шунингдек, у 31 октябр куни Сочида Россия Федерацияси ва Озарбайжон президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиев билан бўлиб ўтадиган учрашувда Озарбайжон билан тинчлик шартномасининг асосини ташкил этувчи ҳужжатни қабул қилиш ва имзолашга тайёрлигини таъкидлади.

Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив