Деновда 23 ёшли йигит яланғоч бўлиб "сайрга чиқди"
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда яланғоч ҳолатда тунда кўчада сайр қилган эркакнинг акс этган видеоси тарқалди.
Ҳолат юзасидан Сурхондарё ИИБ маълумот беришича, видеодаги аҳлоқсизлик 5 ноябрь куни соат 22:00 лар атрофида содир этилган. Уст-бошидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда кўчада ҳаракатланган фуқаро Денов туманида яшовчи 1999 йилда туғилган С.Маҳмуд эканлиги аниқланган.
Айбдор бу ҳатти-ҳаракатидан пушаймон эканлигини билдириб, Президент ва халқдан кечирим сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан фуқаро С.Маҳмудга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан жазога тортилган.