Зеленский G20'нинг 19 нафар етакчиларига мурожаат қилди

Зеленский G20'нинг 19 нафар етакчиларига мурожаат қилди
Украина президенти Владимир Зеленский Индонезиядаги G20 саммитида йиғилган саноати ривожланган мамлакатлар раҳбарлари билан видео алоқа орқали гаплашар экан, Россия томонидан Украинада олиб борилаётган урушни тўхтатишга чақирди.

"Ишончим комилки, ҳозир Россиянинг бузғунчи урушини тўхтатиш имкони бор ва зарур бўлган вақт. Бу минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади", — деди Зеленский ўзининг видеомурожаатида.

"Ядровий таҳдидни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди", дея қўшимча қилди у.

Зеленский шунингдек, "уруш адолатли тарзда, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ асосида якунланиши керак"лигини айтди.

У Запорожье АЭСда радиациявий хавфсизликни тиклаш, Россия энергия ташувчилари учун нарх чегарасини жорий этиш ва Украина донини экспорт қилиш ташаббусини кенгайтиришга чақирди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив