ЕИ янги жамғарма тузишга рози бўлди
Мисрда бўлиб ўтган COP27 иқлим саммитида Европа комиссияси вице-президенти Франс Тиммерманс ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш учун “талафот ва зиёнлар” жамғармасини яратишни таклиф қилди, деб ёзади “The Guardian”.
Бундай қарорга ривожланган мамлакатлар фаол қаршилик кўрсатди, бироқ, G7 давлатлари учун жамғарма яратиш саммитдаги асосий талаблардан бири эди.
Тиммерманс изоҳлашича, Европа Иттифоқи ҳам бундай жамғармани шакллантиришга қарши, чунки, иқлимни молиялаштириш учун ишлаб чиқилган воситалар мавжуд бўлиб, янги механизмни яратиш кўп вақтни талаб этади. Аммо, ривожланаётган мамлакатлар уни жорий этилишида қатъий туриб олдилар.
Ўз навбатида, Европа Иттифоқи бундай ҳаракат барча давлатларни иқлим мақсадларига эришиш учун чиқиндиларни янада жиддийроқ қисқартиришга ундайди, деб ҳисоблайди.