"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси деярли 400 минг еврога машина харид қилди
"Манчестер Юнайтед"нинг бразилиялик ҳужумчиси Антони 385 минг еврога Lamborghini Aventador машинасини сотиб олди, дея хабар берди футболчи инстаграмдаги саҳифасида.
Ушбу харид билан ҳужумчи 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Бразилия терма жамоасига чақирилгани учун ўзини мукофотлашга қарор қилди.
22 ёшли Антони ўтган ёзда "Аякс"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Трансфер суммаси 95 миллион еврони ташкил қилди. Жорий мавсумда бразилиялик манкунианликлар сафида 11 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.