“Жавоб умуман бошқача бўлиши мумкин”. Путин АҚШ ва НАТОни огоҳлантирди

“Жавоб умуман бошқача бўлиши мумкин”. Путин АҚШ ва НАТОни огоҳлантирди
Агар АҚШ ва НАТО Россия учун хавфсизлик кафолатларини беришдан бош тортса, Москванинг жавоби умуман бошқача бўлиши мумкин, бунда вариантларни танлаш ҳарбий экспертларнинг тавсияларига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин “Россия-1” телеканали эфирида айтиб ўтди.  
“Бу жуда бошқача бўлиши мумкин. Бу бизнинг ҳарбий экспертларимиз менга билдирадиган таклифларга боғлиқ”, деган у. 
Шу билан бирга, Президент Россия бу борадаги музокараларнинг ижобий натижаларига эришишга интилишини таъкидлаган. 
Россия раҳбари жорий йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Москванинг кейинги ҳаракатлари АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар боришига эмас, балки “бугун ва тарихий истиқболда” Россия хавфсизлигини сўзсиз таъминлашга боғлиқ бўлишини айтганди. 

Путиннинг сўзларига кўра, бу борада Россия томони “аниқ ва тиниқ” “НАТОнинг шарққа кейинги ҳаракатини қабул қилиб бўлмаслигини” билдирган. Президент агар Россия ўз ракеталарини Мексика ёки Канаданинг АҚШ билан чегарасига жойлаштирса, америкаликлар қандай муносабатда бўлишидан қизиққан.

Маълумот ўрнида, Ғарб матбуоти ва сиёсатчилари сўнгги пайтларда Москва Украина билан чегарада қўшинларини жамлаётганини таъкидлаб келмоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз қуролли кучларини ўз ҳудуди ва ўз хоҳишига кўра кўчираётганини, унинг ҳаракатлари ҳеч кимга таҳдид солмаслигини ва ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтиб келмоқда. Москванинг таъкидлашича, “Россия тажовузкорлиги” ҳақидаги хабарлар чегара ҳудудларида НАТО кучларини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив