Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноят жабрланувчи мижоз бўлган банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи, Жиззах шаҳрининг «Учариқ» маҳалласида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди.
Шунингдек, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган. Жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.