Кулайми, куяйми: Жиззахда банкир ўғри бўлиб чиқди

Кулайми, куяйми: Жиззахда банкир ўғри бўлиб чиқди
Жиззах шаҳрининг «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли банк пластик картасидан номаълум шахс 8 миллион сўм пулларини ечиб олганини билдирган. Бу ҳақда  вилоят ИИБ хабар берди.  

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноят жабрланувчи мижоз бўлган банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи, Жиззах шаҳрининг «Учариқ» маҳалласида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди.

Шунингдек, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган. Жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив