DataLife Engine / Йўловчи ташиш учун “Дамас” автомобилларидан воз кечилади

Йўловчи ташиш учун “Дамас” автомобилларидан воз кечилади

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасида вилоятлар марказларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар фаолият кўрсатувчи йўналишларни босқичма-босқич автобус ва микроавтобуслар билан алмаштирилиши назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан такомиллаштириш Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унга кўра, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланган:
мунтазам йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун янги автобус ва микроавтобусларни олиб киришда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчидан харид қилишда қўшилган қиймат солиғини фоизсиз ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш тизимини жорий этиш.
7-01-2022, 20:55
Вернуться назад