Йўловчи ташиш учун “Дамас” автомобилларидан воз кечилади
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасида вилоятлар марказларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар фаолият кўрсатувчи йўналишларни босқичма-босқич автобус ва микроавтобуслар билан алмаштирилиши назарда тутилган.
Лойиҳага кўра, йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан такомиллаштириш Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унга кўра, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланган:
Лойиҳага кўра, йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан такомиллаштириш Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унга кўра, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланган:
- аҳоли пунктларнинг жамоат транспорт билан қамровини 95 фоизга етказиш;
- ўрта ва йирик шаҳарларда жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 22 фоиздан 35 фоизга ошириш;
- вилоят марказларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар фаолият кўрсатувчи йўналишларни босқичма-босқич автобус ва микроавтобуслар билан алмаштириш;
- 52та автостанция қуриш ҳамда 29тасини реконструкция қилиш;
- 278та янги автобус йўналишлари очиш;
- 60та янги шаҳарлараро автобус йўналишларини ташкил этиш;
- автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилиши устидан назорат тизимини такомиллаштириш;