Жорий йил ҳисобига кўра, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) сони 1893 тага тенг. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Factbook” қўлланмасида келтирилган.
Қайд этилишича, 1893 та ОАВдан
• 642 таси газета;
• 482 таси журнал;
• 17 таси ахборотнома-бюллетень;
• 37 таси радио;
• 72 таси телевидение;
• 5 таси ахборот агентлиги;
• 638 таси интернет нашр ва веб-сайтдир.
Маълум қилинишича, 2016 йилда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ОАВнинг сони 1514 та бўлиб, бугунга келиб улар 379 та кўпайган.