Ўзбекистонда қанча ОАВ фаолият олиб бормоқда?

Ўзбекистонда қанча ОАВ фаолият олиб бормоқда?
Жорий йил ҳисобига кўра, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) сони 1893 тага тенг. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Factbook” қўлланмасида келтирилган. 

Қайд этилишича, 1893 та ОАВдан 
•    642 таси газета;
•    482 таси журнал;
•    17 таси ахборотнома-бюллетень;
•    37 таси радио;
•    72 таси телевидение;
•    5 таси ахборот агентлиги;
•    638 таси интернет нашр ва веб-сайтдир. 

Маълум қилинишича, 2016 йилда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ОАВнинг сони 1514 та бўлиб, бугунга келиб улар 379 та кўпайган.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив