Бу ерда ўқувчи ёшлар учун яратилган қулайликлар, мактабнинг санитария ҳолати, ва муассасанинг янги барпо бўладиган футбол майдонча лойиҳаларини кўздан кечирди.

Ўтган ўқув йилида 115 нафар битирувчидан 38 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинган.
Туман ҳокими муассаса фаолияти билан танишар экан, устозлар, тарбиячилар билан самимий суҳбатлашди.