Норин туман ҳокими 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди.

Норин туман ҳокими 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди.
Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов ва сектор раҳбарларидан иборат гуруҳ 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаолияти ва у ердаги мавжуд вазият билан танишди.

Бу ерда ўқувчи ёшлар учун яратилган қулайликлар, мактабнинг санитария ҳолати,  ва муассасанинг янги барпо бўладиган  футбол майдонча лойиҳаларини кўздан кечирди.  
Мактаб 2007 йил капитал таъмирланган. 1622 нафар ўқувчиларга 115 нафар ўқитувчилар таълим бериб келмоқда.

Ўтган  ўқув йилида 115 нафар битирувчидан 38  нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинган.

Туман ҳокими муассаса фаолияти билан танишар экан, устозлар, тарбиячилар билан самимий суҳбатлашди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив