Ижтимоий тармоқларда кеча хонанда Юлдуз Усмонова ўз концертига пул тўлаб тушган одамларни ҳақорат қилиб, уларга одоб-ахлоқдан дарс ўтгани акс этган видео тарқалган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси раҳбари ўринбосари Иномжон Тоғаев эса шу ҳақдаги саволга жавоб бераркан, мазкур ҳолат ўрганилаётгани, дастлабки хулосаларга кўра, бу сўкиниш "контекстдан юлиб олинган"ини айтган.
Эслатиб ўтамиз, хонанданинг бу қилиғи кўплаб фойдаланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлган. Ашулачининг ўзини бундай тутиши биринчи марта эмас.
Бир марта ички ишлар ходимларини обдон ҳақоратлаб чиққанди, аммо кейинчалик бир оғиз узр билан қутулиб қолганди.
Яқинда эса шоир Йўлчи Рўзиев билан "Хаста бўлма" қўшиғи матни бўйича судлашган ва олий судгача борган ишда хонанда ютқазиб, 185 млн. сўм товон пули тўлайдиган бўлган.