Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам ютқазди

Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам ютқазди
Шоир Йўлчи Рўзиев ва хонанда Юлдуз Усмонова ўртасидаги муаллифлик ҳуқуқига доир иш Олий судда ҳам кўриб чиқилди.

Депутат Расул Кушербаевга кўра, иш шоир Й. Рўзиев фойдасига ҳал этилиб, Ю.Усмонованинг шикояти қаноатлантиришдан рад этилди.

Маълумот учун: Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик суди Юлдуз Усмоновадан шоир фойдасига "Хаста бўлма" номли шеъридан муаллифлик ҳуқуқини бузиб фойдалангани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарганди. 

Унга кўра, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида (135 миллион сўм) етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Шундан сўнг ҳонанда Усмонова  Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган.

Тошкент шаҳар суди биринчи инстанция суди қарорини кўриб чиқиб, ўз кучида қолдириш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив