Афғонистонда озиқ-овқат билан таъминлаш даражаси ёмонлашган. Бу ҳақда Afghanistan International телеканали маълум қилди.
Қайд этилишича, Жаҳон банкининг янги ҳисоботида, "Толибон" Афғонистонда назорат ўрнатгач, озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси ёмонлашган. Ортда қолган етти ойда ишчилар ва хизматчилар молиявий даромадларининг учдан икки қисмини йўқотган.
Ҳисобот Афғонистондаги 5 минг оила билан ўтказилган суҳбатларга асосланиб тайёрланган. Муҳим хулосалардан бирида айтилишича, уй хўжаликларининг 70 фоизи ўзини озиқ-овқат ва бошқа асосий эҳтиёжлар билан таъминлаш имкониятини йўқотгани маълум бўлган
Бундан ташқари, шаҳар ва унинг атрофларида иш ўринлари қисқарган.