Афғонистонда иқтисодий вазият ёмонлашди

Афғонистонда иқтисодий вазият ёмонлашди
Афғонистонда озиқ-овқат билан таъминлаш даражаси ёмонлашган. Бу ҳақда Afghanistan International телеканали маълум қилди.

Қайд этилишича, Жаҳон банкининг янги ҳисоботида, "Толибон" Афғонистонда назорат ўрнатгач, озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси ёмонлашган. Ортда қолган етти ойда ишчилар ва хизматчилар молиявий даромадларининг учдан икки қисмини йўқотган.

Ҳисобот Афғонистондаги 5 минг оила билан ўтказилган суҳбатларга асосланиб тайёрланган. Муҳим хулосалардан бирида айтилишича, уй хўжаликларининг 70 фоизи ўзини озиқ-овқат ва бошқа асосий эҳтиёжлар билан таъминлаш имкониятини йўқотгани маълум бўлган

Бундан ташқари, шаҳар ва унинг атрофларида иш ўринлари қисқарган.

Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив