Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов ва туман ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосарлари, сектор ишчи гурухи аъзолари ҳамда 1-сектор худуди маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан, Зарбдор маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да раҳбарларнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда.
Навбатдаги қабулда тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан келган фуқаролар-мурожаатчилар иштирок этди.
Барча мурожаатлар туман раҳбари томонидан эътибор билан тингланди. Кўриб чиқиш ва ҳал этиш чоралари белгиланди.