Худудларда сайёр қабул жараёнлари давом этмоқда. Бу сафарги манзил Зарбдор МФЙда

Худудларда сайёр қабул жараёнлари давом этмоқда. Бу сафарги манзил Зарбдор МФЙда
Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов ва туман ҳокимининг  соҳа бўйича ўринбосарлари, сектор ишчи гурухи аъзолари ҳамда 1-сектор худуди маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан,  Зарбдор маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да раҳбарларнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда.

Навбатдаги қабулда тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан келган фуқаролар-мурожаатчилар иштирок этди. 

Барча мурожаатлар туман раҳбари томонидан эътибор билан тингланди. Кўриб чиқиш ва ҳал этиш чоралари белгиланди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив