Бу ҳақда Италия бош вазири Марио Драги АҚШга ташрифи чоғида айтиб ўтди.
“Газнинг энг йирик импорт қилувчиси Германия аллақачон рублда тўловни амалга оширди, импортёрларнинг аксарияти эса рублда ҳисоб рақамларини очишди”, — деди Италия бош вазири.
Яқинда Венгрия ҳукумати Будапешт ва ЕИнинг яна 9 та давлати Россия гази учун тўловни амалга ошириш учун рубл ҳисоб рақамларини очганини айтди.
Бироқ давлатлар санкциялардан қўрқиб, "Европанинг қолган қисми учун ўзини яхши кўрсатиш" учун бу маълумотни ошкор қилишни хоҳламаяпти.